Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЕвропарламент Қозоғистонда инсон ҳуқуқлари бузилганини қайд этди

Европарламент Қозоғистонда инсон ҳуқуқлари бузилганини қайд этди

Бу борада Европарламент Қозоғистонга нисбатан резолюция қабул қилди ва ушбу ҳужжат 2009 йилдан буён ушбу мамлакатга нисбатан қабул қилинган бешинчи ҳужжатдир.

Резолюцияда баён этилишича, Қозоғистонда охирги пайтда “инсон ҳуқуқлари бузилиши ва фуқаролик жамияти ташкилотларига нисбатан босим ўтказилаётгани ташвиш уйғотмоқда”.

Ҳужжат қабул қилинишини ёқлаб 693 нафар евродепутатдан 598 нафари овоз берган бўлса, 43 нафари қарши бўлган ва 52 нафари бетараф қолган.

Депутатлар ушбу масалани кўриб чиқиш чоғида қозоғистонлик амалдорларга нисбатан манзилли санкциялар жорий этиш масаласини ҳам муҳокама қилишди.

Европарламент бундан ташқари, Астанадан Хитойнинг “қайта тарбиялаш колонна”ларидан қочиб келган этник қозоқлар ва бошқа озчилик вакилларнинг ҳуқуқлари ҳимояси таъминланишини сўраган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img