Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЕвропарламент Навалний билан боғлиқ вазият бўйича резолюцию қабул қилди

Европарламент Навалний билан боғлиқ вазият бўйича резолюцию қабул қилди

ФСБ томонидан тақиқланган модда билан заҳарлангани айтилаётган Алексей Навалний Германияда даволаниб, 17 январ куни уйга қайтганида ҳаво бандаргоҳида қўлга олиниб, 30 кунга қамоққа ташланган эди. Шу пайтгача унинг бир қанча маслакдошлари ҳам полиция томонидан ҳибсга олинди ва ғарб давлатлари Кремлнинг бу ҳаракатларини сиёсий террор сифатида баҳолаб, Москвани қамоққа олинганларни дарҳол озод этишга ва инсон ҳуқуқларига ҳурмат билан қарашга чақирмоқда.

Айни пайтгача дунёнинг 30 дан ортиқ давлатлари (асосан, ғарб мамлакатлари), халқаро ташкилотлар Россияда айни жараёндан ташвишда экани хусусида баёнот бериб, Москва мухолифат аъзоларини таъқиб этаётганидан ташвиш билдирганлар. Европа парламентининг кеча бўлиб ўтган мажлисида депутатлар рус мухолифатчичиси ва президент Путиннинг ашаддий танқидчиси Алексей Навалний билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилдилар. Якунда Европарламент депутатлари томонидан Москва Навалнийни ва унинг тарафдорларини қамоққа олгани учун Россияга нисбатан кескин резолюция матнини тасдиқладилар.

Ҳужжатда Кремлни инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақириш билан бирга, Навалний ва унинг маслакдошларининг ҳибсга олиниши сиёсий қатағон сифатида таърифланиб, Москва бу борада муносабатини ўзгартирмаса, Россияга нисбатан кескин чоралар кўрилиши баён этилган. Жумладан, Навалнийнинг қамоққа олинишига алоқадор шахслар, кремлпараст олигархлар ва Путин атрофидаги бошқа сиёсатчиларга, алоқадор юридик шахсларга нисбатан санкциялар жорий этилиши ва ҳатто “Шимолий оқим-2” газ қувури лойиҳаси тўхтатилиши ҳақида гап боради.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img