Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЕвропанинг 10 та давлатида коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини бошланди

Европанинг 10 та давлатида коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини бошланди

Бу борада расмий хабар берган илк давлат Чехия бўлди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, COVID-19 касаллигига чалиниш ҳолатлари кўпайган.

Коронавирус билан зарарланиш борасида Францияда ҳам антирекорд қайд этилди. Жумладан, охирги 24 соат мобайнида 16 минг нафар францияликда COVID-19 вируси аниқланган. Шу муносабат билан мамлакатда янги карантин чоралари ўрнатилмоқда. Хусусан, мамлакатнинг айрим ҳудудларида комендантлик соати эълон қилиниб, ресторан, барлар буткул ёпиляпти.

Худди шундай ҳолатни Буюк Британияда ҳам кузатиш мумкин. Охирги 24 соат ичида 6,5 минг нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. Бош вазир эпидемия тарқалишига қарши янги чоралар жорий этилишини маълум қилиб, ҳукумат бу борада кескин чоралар кўришини эълон қилди.

Исроилда эса кескин чоралар жорий этиб бўлинди ва камида икки ҳафта давом этади. Мамлакатда фақат озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналар ишламоқда. Фуқароларнинг ўзаро борди-келдилари тўхтатилган.

Хуллас, Европанинг 10 та давлати коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқинини кутиб олишга ва унга қарши чоралар кўришни бошлаб юборди. Европа Иттифоқининг соғлиқни сақлаш масалалари бўйича комиссари Стелла Кириакидеснинг айтишича, кўҳна қитъанинг айрим мамлакатларида айни пайтдаги вазият коронавирус тарқалиши авжига чиққан март ойидагидан анча жиддий. Бу ҳолат эса жиддий ташвиш уйғотишга сабаб бўлмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img