Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЕвропага захмни Христофор Колумб олиб келмаган

Европага захмни Христофор Колумб олиб келмаган

Шу пайтгача Европага захм (сифилис )ни Христофор Колумб олиб келгани айтиб келинарди. Янги тадқиқот натижалари янги дунё кашфиётчисининг гарданидаги бу айбни олиб ташлаши мумкин. Гап шундаки, Цюрих университетининг Верена Шюнеманн раҳбарлигидаги мутахассислар томонидан ўтказилган изланишларда захм қўзғатувчиси бўлган Treponema pallidum бактерияси Финляндия, Нидерландия ва Эстония давлатлари ҳудудида ўтказилган қазишмалар чоғида топилган тўрт нафар одамнинг суякларидаги ДНК намуналаридан топилган.

Швейцариянинг “LeTemps” газетасида мазкур тадқиқот натижалари хусусида эълон қилинган мақолада қайд этилишича, Европада XV асрнинг охирларида илк бор захм қайд этилган ва бу касалликни океан ортидан 1493 йилда Христофор Колумб олиб келган бўлиши мумкин, деган тахмин илгари сурилган. Шунинг билан бирга, касаллик Ғарбий Африкадан кириб келгани тўғрисидаги тахмин ҳам эътиборга олинган.

Цюрихлик олимлар олиб борган изланишлар эса захм бактериялари қўҳна қитъада бундан аввал ҳам мавжуд бўлганини, унинг ёши камида 2500 йилга тенг эканини кўрсатди. Бу эса Европада захм пайдо бўлишига Америка кашфиётчиси айбдор эмаслигини кўрсатади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img