Чехия ҳукумати мамлакатда коронавирус инфекцияси тарқалиши кўпайиши ортидан чеклов чоралари жорий этилишини маълум қилди.
Унга кўра, 3 ноябрдан бошлаб мамлакатдаги барча барлар, ресторанлар фаолияти тўхтатилади, одамларнинг жамоат жойларида 6 кишидан кўп бўлиб тўпланиши тақиқланади, мактаблар масофавий таълимга ўтилади.
Қайд этиш керак, Европанинг яна бир қанча давлатлари коронавирус билан боғлиқ вазият кескинлашгани боис карантин чоралари тикланишини маълум қилган.