Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЕвропа ва Британия муроса йўлини топди

Европа ва Британия муроса йўлини топди

Британия ва Европа Иттифоқи йил тугашига бир ҳафта қолганда Лондоннинг иттифоқдан келишувларсиз чиқиб кетишининг олдини олишга муваффақ бўлди. Томонлар 31 декабрдан сўнг қандай савдо қилиш, ҳамкорлик ва яшаш борасида битим имзолашди. Келишувга эришилмаганда Европа Иттифоқи ва Британия чегарасидан товарлар Жаҳон савдо ташкилоти шартларига кўра эркин ҳаракатланиши керак эди. Бунда маҳсулотларга бож тўловлари ва квоталар жорий қилинарди. Ҳодисаларнинг бундай тарзда якун топиши икки томон бизнеси учун ҳам катта йўқотиш бўлиши айтилаётганди. Британия Бош вазири Борис Жонсон келишувни фантастик, деб баҳолади. “Биз валютамиз, чегара, қонунлар савдо ва балиқ овланадиган сувларимиз устидан назоратни қайта қўлга олдик. Европа Иттифоқи билан тарихда илк маротаба ҳеч қандай божхона тўловлари ва квоталар йўқ бўлган эркин савдо келишувини имзоладик”, деган Борис Жонсон.

Бош вазир баёнотида айтилишича, 1 январдан бошлаб Британия тупроқларида Европа иттифоқи қонун-қоидалари ва суд тизими ўз кучини йўқотади. Бу – 2021 йил 1 январдан бошлаб сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан Британиянинг Евроиттифоқдан мутлақ мустақил бўлишини англатади. Британия давлат субсидияси ажратишда, меҳнатни муҳофаза қилиш, ишлаб чиқаришга бўлган технологик ва экологик қоидалар бўйича Европа Иттифоқиникига амал қилиш талаби қўйилгани музокараларда баҳсларга сабаб бўлаётганди. Иттифоққа кўра, бу талаблар Британия фирмалари минтақада тенг рақобат асосида ишлаши учун зарур бўлган. Иккинчидан, балиқчилик соҳасида. Европа Иттифоқи таркибидаги мамлакатларнинг балиқчилари Британия сувларида балиқ овлаш ҳуқуқини сақлаб қолишни истаётганди. Томонлар бизнес юритиш учун босқичма-босқич келишиб олган. Ҳозирча унинг тўлиқ тафсилотлари маълум эмас. Аммо Европа Иттифоқи томонидан келишувга масъул бўлган Мишел Барне ҳисоботларидан Иттифоқ келишувлар бошида қўйган талабидан чекингани маълум бўлган. Томонлардан бири ўз компанияларига субсидия бериш орқали ёрдам бераётгани маълум бўлса икки томон ҳам айнан ўша соҳага бож тўловларини жорий қилиш ҳуқуқини сақлаб қолган. Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг балиқчилари бир неча йилдан иборат бўладиган ўтиш даврида Британия сувларида балиқ тутиш ҳуқуқини сақлаб қоладиган бўлди. Энди Ҳужжатни Европа парламенти ратификация қилиши керак.

2016 йил 23 июнда Буюк Британия халқининг кўпчилиги референдумда Европа Иттифоқидан чиқишни танлади. Мамлакат шу йилнинг январ ойида Европа Иттифоқидан чиққан бўлса-да, ўртада битим имзолангунча эски шартлар асосида муносабатларни амалга ошириб келаётганди.

Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши қиролликда айирмачилик ҳаракати кучайишига сабаб бўлиши мумкин. Айниқса Шотландияда. Шотландия Бош вазири Никола Стержен Лондон ва Брюсселнинг келишувини ҳалокат деб атади, негаки, ЕИ бозорига кириб бориши мумкин бўлган маҳсулотлар рўйхатида Шотландия экспортининг катта қисмини ташкил этадиган уруғчилик картошкалари ўрин олмаган. Эдинбургдагилар Жонсонни айрим тармоқлар ва минтақалар зарари эвазига сиёсий обрў топиш илинжида юрган сотқин деб аташгача боришди. Келишув Брекзитга садоқатли сиёсатчилар томонидан ҳам танқидга учраши мумкин, чунки музокараларда ҳар икки томон бир-бирига кўп масалаларда ён беришига тўғри келган. Келишувдан ҳужжат эълон қилингунича ва илк тадқиқотлар ўтказилгунича ким кўпроқ ютганини айтиш қийин. Бироқ Жонсонга эътирозлар бўлиши аниқ, негаки, Британия эришган ютуқлар манзараси берилган ваъдаларга тўғри келмайди. 

Буюк Британиянинг савдо сиёсати лойиҳаси директори Дэвид Хениг фикрича, асосий мақсадга барибир Лондоннинг инжиқликлари олдида чекинмаган Брюссел эришди, бир томондан, ўзининг ягона бозорини сақлаб қолди, иккинчи томондан, Ирландия ва Шимолий Ирландия ўртасида чегаралар ўрнатилишининг олдини олишга муваффақ бўлди. 

Яқинда ўтказилган сўровлар Шотландиянинг аксарият аҳолиси мустақилликни ёқлашини кўрсатди. 2014 йилда бўлиб ўтган референдумда аҳолининг 55 фоизи Британиядан ажралиб чиқишга қарши овоз берганди. Шотландиянинг биринчи вазири Никола Стержен Лондон ва Брюссел Brexit бўйича келишувга эришгани тўғрисидаги хабарга муносабат билдирди. У ўзининг Twitter саҳифасида Шотландия мустақил бўлиши кераклигини ёзди. “Бекорчи гаплар бошланишидан олдин Brexit шотландлар иродасига қарши бўлиб ўтаётганини айтиш лозим. Brexit биздан олган нарсанинг ўрнини қачондир қоплай оладиган бирорта ҳам келишув йўқ. Биз учун Европанинг мустақил миллати сифатида ўз келажагимизни белгилаш вақти келди”, – деб таъкидлади. Яқинда ўтказилган сўровлар Шотландиянинг аксарият аҳолиси мустақилликни ёқлашини кўрсатди. Шу билан бирга, 2014 йилда бўлиб ўтган референдумда аҳолининг 55 фоизи Британиядан ажралиб чиқишга қарши овоз берганди.

Британ сиёсатчилари ва сиёсатшунослари Европа Иттифоқидан чиқиб кетганидан сўнг Буюк Британия ташқи сиёсатини қандай аҳволда тасаввур қиладилар?  Охиргитўрт йилдан бери Буюк Британия Брексит масаласи билан банд. Ҳеч кимнинг келажак ҳақида ўйлашга вақти ва имкони йўқ. Иттифоқдан чиқиб кетишнинг белгиланган сўнгги муддати яқинлашган сари келажакдан ташвишланган сиёсатчилар тўрт йиллик уйқудан бирин-кетин уйғона бошламоқда. Бу, айниқса, ташқи сиёсат масаласида кўзга ташланмоқда. Айрим сиёсатчиларни Брекситдан сўнг Буюк Британиянинг халқаро майдондаги мавқейи қандай бўлиши ташвишга солмоқда. Баъзи сиёсатчилар ва парламент депутатлари аллақачон ўзларининг ташқи сиёсат келажагига тааллуқли таклифлари билан чиқа бошлаган. Яқинда расмий мухолифат ҳукуматининг ташқи ишлар вазири Эмили Торнберри илмий институтлардан бирида нутқ сўзлади. Ўз нутқи давомида Торнберри хоним келажакда Лейбористлар ҳокимияти остида олиб борилиши кўзланган ташқи сиёсат қораламаси тўғрисида гапирди. Унинг таклифларида нафақат тижорий манфаатлар, балки Буюк Британиянинг қадриятларини ҳам тарғиб этувчи ташқи сиёсат борасида сўз боради. Торнберри хоним лойиҳасида инсон ҳуқуқлари ва қурол-яроғ савдосига катта эътибор берилганини кўриш мумкин.

Орадан бирмунча вақт ўтиб, Консерваторлар партиясидан сиёсатчи, парламент депутати ва Ташқи Ишлар Қўмитаси аъзоси Боб Силей Буюк Британиянинг келажакда дунёдаги ўрни қандай бўлиши лозимлигига бағишланган ўзининг 40 саҳифалик лойиҳасини эълон қилди. Унинг лойиҳасида Буюк Британиянинг ҳар бир соҳада эркинлик намунаси бўлиши зарурлигига урғу берилган: савдо эркинлиги, тазйиқ-таъқибдан эркинлик ва фикр эркинлиги. Жаноб Силей Буюк Британия келажакда протекционизмга қарши кураш, инсон ҳуқуқларини тарғиб қилиш ва замонавий қулликни йўқ қилиш ҳамда Би-би-си Жаҳон Хизмати фаолиятини кучайтириш орқали авторитаризмга зарба бериш йўлида Жаҳон Савдо Ташкилотини ислоҳ қилиши зарур, дея уқтирган.  Асосий эътибори Брекситга қаратилган бўлсада, ташқи ишлар вазирлиги эндиликда, диққатини матбуот эркинлиги ва насронийларни таъқиблардан муҳофаза қилиш масалаларига йўналтирмоқда.

 Ташқи сиёсат маҳкамасининг мамлакат ташқи сиёсатига доир асосий ғояси – бу Британиянинг дунё демократик кучларини бирлаштириб турувчи «кўринмас занжир»га айланиши. Унинг умид қилишича, Буюк Британия келажакда озодлик, қонун устуворлиги ва фуқаролик-сиёсий ҳуқуқларни кенг қулоч ёзиб бораётган авторитар режимлардан ҳимоя қилувчи муҳофазачига айланади.

Бироқ юқорида тилга олинган таклифлар 2016 йил июнь ойида Европа Иттифоқидан чиқиб кетиш масаласи бўйича ўтказилган референдумдан бери деярли ҳеч бир сиёсатчи ташқи сиёсат масаласида жиддий бош қотирмаганидан далолат бермоқда. Сиёсатчиларнинг ташқи ишлар масаласига доир саволларга ўлда-жўлда жавоб қайтариши жамоатчилик орасида келажакка нисбатан қаттиқ хавотир уйғотади.

Жаноб Силей илгари сурган ташқи сиёсат лойиҳасида соҳага тааллуқли мамлакат сиёсий тузилмаларини тубдан ўзгартириш ҳақида гап боради. Бироқ бу тузилмалар айнан қандай вазифани бажариши лозим, деган саволга жавоб топилмайди. Ташқи ишлар вазирлиги таклиф қилган демократиянинг «кўринмас занжири» ғоясининг номиданоқ унинг қанчалик нўноқларча ишлаб чиқилганини англаса бўлади. Кўринмас сиёсат мутлақо мужмал тушунча, аммо, энг муҳими, бир вақтлар йирик мустамлакачи бўлиш ортидан замонавий дунёда ўз ўрнини топишга уринаётган мамлакат ташқи сиёсатини «занжир» сўзи билан ифодалаш унинг имиджига жиддий путур етказиши мумкин.

Бундан ташқари вазирлик янада кўпроқ британ дипломатларини тайёрлаш, БМТни ислоҳ қилиш каби кўплаб тузилмавий ўзгаришлар юзасидан ҳам ўз таклифларини берган. Аммо сиёсатчилар ўз таклифларида кун тартибидаги асосий масалаларни назардан қочириб қўйган. Ўн йиллар давомида Британия АҚШ ва Европа Иттифоқи муносабатларида кўприк вазифасини ўтаб келди. Бироқ, айни вақтда, келажакда Британиянинг АҚШ ва Европа Иттифоқи билан муносабати қандай кечиш лозим, деган асосий масала юзасидан таҳлиллар жуда кам. Шунингдек, Африкада юз бераётган демографик портлашга нисбатан ҳам деярли эътибор қаратилмаган. Яна ҳам муҳими, таклифларнинг аксариятида бирламчи тамойиллар бир четга суриб қўйилган. Бирламчи тамойил шуки, Буюк Британиянинг келажакдаги ташқи сиёсати борасида бош қотиришдан аввал 21 асрда Британиянинг ўзи қандай бўлиши лозимлигини муҳокама қилиш зарурроқдир. У қандай умумий сиёсат юритиши керак?

19 асрда яшаб ўтган давлат арбоби ва бош вазир Уилям Гладстон ўзининг ташқи сиёсатдаги бирламчи тамойили сифатида «ҳукуматнинг, аввало, ички сиёсатда яхши бўлиши»ни эътироф этган эди. Ва у ҳақ эди: миллий ўзлиги кучли бўлган, иқтисодий жиҳатдан бақувват ва барқарор сиёсий бошқарувга эга мамлакатларгина яхши ташқи сиёсат олиб бориши мумкин. Бироқ Буюк Британияда шундай сифатлар мавжудми? Эҳтимол, у ташқи сиёсат ҳақида ўйлашдан олдин ички сиёсатини ислоҳ қилиши муҳимроқдир?

А. Сайбназаров

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img