Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЕвропа Иттифоқи тўртинчи вакцинани сертификатлаштиришга тайёргарлик кўрмоқда

Европа Иттифоқи тўртинчи вакцинани сертификатлаштиришга тайёргарлик кўрмоқда

Франция Саноат вазири Анес Пане-Рюнашга кўра, Дори-дармонлар бўйича Европа агентлиги иттифоқ ҳудудида “Johnson & Johnson” компанияси томонидан яратилган вакцинадан фойдаланишни маъқуллайди.

Агар Европа регулятори томонидан вакцина сертификатланса, COVID-19 га қарши препаратнинг илк партияси қўҳна қитъага апрел ойининг бошида етказиб берилади. Июл ойига қадар эса ушбу компаниядан 600 млн доза вакцина келтириш режалаштирлган.

Қайд этиш керак, “Johnson & Johnson” компаниясининг вакцинаси АҚШда 27 феврал куни маъқулланиб, мамлакат ҳудудида ундан фойдаланишга рухсат берилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img