Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЕвропа Иттифоқи Лукашенкога қарши санкциялар қўллади

Европа Иттифоқи Лукашенкога қарши санкциялар қўллади

5 ноябрдан буён Беларус Республикаси давлат раҳбари Александр Лукашенкони президент сифатида тан олмасликни бошлаган Европа Иттифоқи томонидан жорий этилган санкциялар қонуний кучга кирди.

“Қора рўйхат”га Баткадан ташқари 14 нафар беларуслик амалдор киритилган. Улар орасида президентнинг катта ўғли ва ёрдамчиси ҳам бор. Тергов қўмитаси раҳбари, Конституцион суд, ДХҚ ва президент админстрацияси раҳбарларининг исм-шарифларини ҳам рўйхатда кўриш мумкин. Уларга ЕИ га бориш тақиқланади, Иттифоқ ҳудудидаги активлари музлатилади.

ЕИ санкциялар жорий этилишига “Беларусдаги ташвишли вазият ва мухолифат фаоллари ҳамда фуқаролик институти вакилларига нисбатан юритилаётган репрессив сиёсат сабаб бўлган”ини билдирган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img