Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЕвропа электромобиллар сонини 30 миллионтага етказмоқчи

Европа электромобиллар сонини 30 миллионтага етказмоқчи

Европа аудитор палатасининг хулосасига кўра, қувватлаш инфраструктурасининг ривожланиш даражаси қўҳна қитъа автомобил паркини электрлаштириш бўйича белгиланган чора-тадбирларга жавоб бермайди. Жумладан, Еврокомиссия 2025 йилгача 1 миллионта EV қувватлаш нуқталарини ишга тушириш, 2050 йилга бориб эса транспортдан атмосферага чиқариладиган иссиқхона газлари миқдорини 1990 йилга нисбатан 90 фоизга туширишни режалаштирган.

Автомобил ишлаб чиқарувчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2025 йилгача Европада ҳар йили 4 миллион дона электромобил ишлаб чиқарилади, 2030 йилга бориб бу турдаги экологик тоза уловларнинг сони 30 миллионтага етиши кутилмоқда. ЕИнинг 27 мамлакати  ва Буюк Британияда қувватлаш станциялари 2014 йилдаги 34000 тадан 2020 йил сентябрга келиб 250000 тага етган.

Ҳозирда бундай станциялар сони йилига 3600 тага кўпаймоқда. Аудиторларнинг хулосасига кўра, бу билан белгиланган мақсадларга етиб бўлмайди. Бунинг учун ҳар йили камида 150 000 янги қувватлаш тармоғи ишга туширилиши лозим. Ҳафтасига эса  3 000 электр қувватлаш станцияси фойдаланишга топширилиши керак!

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img