Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЕтти ойда 56 нафар сиёсатчи ўлдирилди

Етти ойда 56 нафар сиёсатчи ўлдирилди

Мексиканинг Оахака штатида 20 март куни Окотлан-де-Морелос шаҳри мэрлигига номзод Ивонн Галегоснинг автомобили жиноятчилар томонидан ўққа тутилди. У 2020 йил сентябрдан буён жиноятчилар қўлида ўлим топган 56-сиёсатчи бўлди. Бу ҳақда маҳаллий “El Universal” нашри хабар берди.

“Миллий бирдамлик ҳаракати” консерватив партияси аъзоси бўлган Ивонн Галегос 2006 йилда наркокартелларга қарши уруш бошлаган эди. Сиёсатчига Санто Томас де Халиеза шаҳарчасига хизмат сафари билан ташриф буюрганида суиқасд уюштирилди. Номаълум шахслар томонидан уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида Ивонн Галегос воқеа жойида жон берган бўлса, унинг ҳамроҳи оғир жароҳатланган. Бу вақтда мамлакат президенти Лопес Обрадор Оахаке штатида амалий ташриф билан бўлиб турганди.

Штат бош прокурорининг айтишича, суриштирув, тергов ҳаракатлари синчковлик билан, энг юқори стандартлар асосида олиб борилади. Қайд этилишича, сиёсатчи “Давлат амадлдорларига номзодларни ҳимоя қилиш чоралари” тўғрисидаги қонун кучга кирганидан сўнг икки ҳафта ўтиб жиноят қурбонига айланган. “Etellekt” консалтинг компанияси бунга қадар 2020 йилнинг сентябр ойидан 2021 йилнинг март ойига қадар Мексикада депататликка, губернатор ва мэрликка номзодлардан 55 нафари ўлдирилганини маълум қилди.

Жорий йилнинг 6 июнида Мексикада парламент ва маҳаллий кенгашларга сайловлар бўлиб ўтади. Сайловларда Миллий конгресснинг қуйи палатасига 500 нафар депутат сайланиши баробарида, штатлар губернаторлари ва муниципалитетлар раҳбарлари сайланади.

Қайд этилишича, биргина ўтган йилнинг саккиз ойи давомида Оахака штатида 1 146 та қотиллик рўйхатга олинган. ОАВда тарқалган хабарларда хунрезликлар ортида «Халисконинг янги авлоди», «Лос Сетас», «Белтран Лейва» ва «Синалоа» жиноий гуруҳлари турибди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img