Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЭронлик фермер 50 тоннадан зиёд хурмо экспорт қилди

Эронлик фермер 50 тоннадан зиёд хурмо экспорт қилди

Эроншаҳарлик фермер Ник Муҳаммад Тамандоний жорий йил мавсумида Покистон, Ироқ ва Туркия давлатларига 50 тоннадан ортиқ хурмо мевасини экспорт қилишга муваффақ бўлди.

Фермернинг ихтиёрида 40 гектардан ортиқ хурмозор бўлиб, ҳар йили 2000 тоннага яқин ҳосил олади. Айни пайтда хўжаликда 100 нафар ишчи меҳнат қилмоқда.

Эроншаҳар мамлакатнинг хурмо етиштирувчи асосий вилоятларидан бири бўлиб, бу ердаги 4000 гектар дарахтзорда ҳар йили 15 000 тонна хурмо етиштирилиб, бозорга етказиб берилади. Ҳосилни йиғиб-териб олиш пайтида 10 мингдан ортиқ одам иш билан таъминланади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img