Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЭронда ҳар 7 дақиқада Алцгеймер касаллиги қайд этилмоқда

Эронда ҳар 7 дақиқада Алцгеймер касаллиги қайд этилмоқда

Эроннинг Алцгеймер касаллиги бўйича ассоциацияси раҳбари Масум Солиҳийнинг айтишича, долзарблик бўйича дунёда бешинчи ўринда турувчи ушбу хасталикка ҳар етти дақиқада битта эронлик чалинмоқда. Солиҳий бу ҳақда IRNA ахборот агентлигига берган интервюсида маълум қилди.

21 сентябр – Халқаро Алцгеймер касаллиги куни муносабати билан ташкил этилган суҳбатда ассоциация раҳбарининг маълум қилишича, Эронда 750 000 киши ушбу хасталикдан азият чекмоқда ва беморлар сони тобора ортиб боряпти.

«Алцгеймер касалига чалиниш ҳолати бўйича маълумотларни келтиришдан уялмаймиз. Чунки, ушбу яширин хасталик беморнинг маънавий, иқтисодий ҳолатига зарар келтириш баробарида, тиббиёт тизимида катта харажатлар сарф этилишига сабаб бўлмоқда», – деб таъкидлади жумладан Солиҳий.

Маълумот ўринда айтиш керак, Алцгеймер касаллиги илк бор немис руҳшуноси Алоис Альцгеймер томонидан 1907 йилда қайд этилган. Тадқиқотларга кўра, ушба касаллик 65 ёшдан ошган одамларда кўпроқ кузатилади. 2006 йилга маълумотга кўра, мазкур кам ноёб хасталик билан сайёрамизда яшовчи 26,6 млн киши оғримоқда ва 2050 йилга бориб ундан азият чекуувчилар сони тўрт баробар ошиши кутилмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img