Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЭронда ҳам "Спутник-V" ишлаб чиқарилади

Эронда ҳам “Спутник-V” ишлаб чиқарилади

“Financial Times” газетасида Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев билан суҳбат чоп этилди. Интервюда ташкилот ўнга яқин мамлакатдаги 15 та фармацевтика фирмаси билан “Спутник-V” вакцинасини ишлаб чиқариш ҳақида шартнома имзолаган.

Жумладан, Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон ва Кореядаги йирик ишлаб чиқарувчилар Россия билан “Спутник-V” борасида келишувларга эришилган. Яқинда бу давлатлар сафидан Эрон ҳам жой олди ва учинчи давлатларга экспорт қилиш учун мамлакатда “Спутник-V” вакцинасини ишлаб чиқаришга доир Россия билан келишувга эришди.

Қайд этилишича, хориж компаниялари томонидан икки компонентли “Спутник-V” вакцинасидан 1,4 млрд доза ишлаб чиқарилади ва бу 700 млн одамни эмлаш имконини беради.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img