Теҳрон ва Дамашқ Суриядаги “Сиамко” автомобил компанияси қурилишини тиклаш борасида келишувга эришди. Шартномани Сурия томонидан Саноат вазири Зиад Саббаг ва Эрондан томонидан Фан ва технологиялар қўмитаси вице-президенти Сорен Сатторий имзолаган.
Шартномага кўра, Суриядаги уруш туфайли қурилиши тўхтаб қолган “Сиамко” автомобил заводи қурилиши давом эттирилади. Корхона қурилиши 2007 йилда бошланган бўлиб, у Дамашқдан 35 км олисдаги “Адра” саноат ҳудудида жойлашган. “Сиамко”нинг асосий ҳиссадорлари Эрон автомобил саноат гуруҳи “Иран Ходроу” (40% акций) ҳамда Суриянинг “Аль – Хандисия” давлат корхонаси (35% акций) ва Суриянинг “Ас – Султон” (25% акций) хусусий ширкати ҳисобланади.