Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЭрон увилдириқлари япон дастурхонигача етиб борди

Эрон увилдириқлари япон дастурхонигача етиб борди

Эрон 2020 йилда қиймати 16 млн долларга тенг бўлган осетр балиқлари гўшти ва увилдириқ экспорт қилган. Хусусан, мамлакатда ишлаб чиқарилган 12 тонна увилдириқдан 4,5 тоннаси хориж бозорларига йўналтирилган.

Бундан ташқари, ўтган йилда денгиз маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналарда тайёрланган 3500 тонна осетр балиқлари гўштидан баҳоси 10 млн долларлик 1000 тоннаси экспорт қилинган.

Қайд этилишича, Эронда тайёрланган бу турдаги маҳсулотлар асосан БАА, Қатар, Уммон, Қувайт, Россия, Озарбайжон, Арманистон, Малайзия, Хитой ва Япония давлатларига етказиб берилмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img