Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЭрон С-400 га эга бўлиши мумкин

Эрон С-400 га эга бўлиши мумкин

АҚШ ва Исроил қурол-яроғ эмбаргоси олиб ташланса Россия Эронга С-400 “Триумф” ракета-зенит тизимини сотиши мумкинлигига тайёргарлик кўрмоқда.

2019 йилда Теҳроннинг мазкур техникани сотиб олиш борасидаги таклифи Москва томонидан рад этилган эди. Айни вақтда эса, иккала мамлакат ҳарбий соҳада ҳамкорликни ривожлантириш борасида музокаралар олиб боряптилар. Хусусан, Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Зариф биргина июл ойининг ўзида икки марта Москвага бориб келди. Мамлакатнинг Россиядаги элчиси Қосим Жалолий эса Эрон Москвадан замонавий қурол-аслаҳалар сотиб олиш орқали ўзининг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга ҳаракат қилаётганини очиқ-ошкора маълум қилди.

АҚШ-Исроил армияси аввалроқ ҳарбий ҳаво кучларини тузилмаларини йўқ қилишга қаратилган ҳарбий машқларни ўтказган эди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img