Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЭрон коронавирусга қарши вакцина яратди

Эрон коронавирусга қарши вакцина яратди

Яқин икки-уч ой ичида Эрон коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича минтақадаги етакчи давлатга айланади. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт таълими вазири Саид Намаки маълум қилди.

Мамлакатда 9 та шифохонанинг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан вазир, Ислом инқилобига қадар ҳам, ундан кейин ҳам Эронда биратўла 11 минг ўринга мўлжалланган шифохоналар бунёд этилмаганини таъкидлаган. Намаки жорий йилнинг май ойига қадар мамлакатда тиббиёт соҳасига доир 1400 та янги объект фойдаланишга топширилишини ҳам маълум қилган.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний иштирокида видеоконференция шаклида Теҳрон, Ҳузистон, Хамадон, Мозандрон, Шимолий Хуросон, Креман ва Бушер вилоятларида қурилган 9 та янги шифохонанинг очилиш маросимида коронавирусга қарши вакцина яратиш ишлари муваффақиятли кетаётгани ҳам таъкидланган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img