Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЭрон гиёҳвандликка қарши қатъий кураш олиб бормоқда

Эрон гиёҳвандликка қарши қатъий кураш олиб бормоқда

Эрон Ислом Республикаси Ҳуқуқ-тартибот кучлари қўмондонининг ўринбосари Гасем Риёзийнинг айтишича, жорий йилнинг саккиз ойи давомида қарийб 716 тонна гиёҳвандлик моддалари олиб қўйилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30 фоизга кўп демакдир.

Генералнинг айтишича, Теҳрон наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши, транзитига қарши қатъий курашга киришган. Бироқ мамлакатдан транзит орқали фойдаланиш, чегаралардан гиёҳандлик моддаларини ўтказишга уриниш ҳолатлари камаймаяпти. «Ғарб давлатларининг Афғонистоннинг ички ишларига аралашувидан мақсад – мамлакат аҳолиси ва мусулмонларнинг тинч ва осуда ҳаётини издан чиқаришдир. Бу эса ўз навбатида бутун дунёга салбий таъсир кўрсатмоқда.

Бу борада АҚШ ва Европа давлатларининг раҳбарияти ҳукуматларининг жиноий фаолиятидан наҳотки бехабар бўлса? БМТ нега бу масалага жиддий эътибор қаратмаяпти? Ғарб давлатлари Афғонистонда қотилликлар, маҳаллий аҳолини хўрлашларни кучайтирди ва Афғонистонни наркотик моддалар етиштирувчи йирик плантацияга айлантирди», – деди жумладан эронлик генерал.

Гасем Риёзийга кўра, жорий йилнинг саккиз ойида контрабандачилар билан 152 марта қуролли тўқнашув бўлиб ўтган ва уларда 47 нафар жиноятчи, 4 нафар полиция ходими ўлдирилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img