Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЭрон БААни «буюк хоинлиги» учун 8 дақиқада йўқ қилиб юбориши мумкинлиги айтилди

Эрон БААни «буюк хоинлиги» учун 8 дақиқада йўқ қилиб юбориши мумкинлиги айтилди

Бирлашган Араб Амирликлари ва Исроил ўртасида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш борасида келишувга эришилгани Теҳроннинг ғазабини қўзғади. Эрон ҳатто бу иши учун БААга зарба бериш билан таҳдид қилди.

Ислом Республикаси президенти Ҳасан Руҳоний бу борада Теҳроннинг муносабатини маълум қилиб, Амирликлар «жиддий хато»га йўл қўйганини таъкидлаб, Абу-Дабининг Исроил томон ташлаган қадамини «сотқинлик» деб атади.

Мамлакатда чоп этиладиган “Kayhan” газетасида эълон қилинган бош мақолада БААга очиқдан-очиқ таҳдид қилинди. Мақолада жумладан: «БААнинг фаластин халқига нисбатан буюк хоинлиги хавфсизлигини таъминлашга қарам бўлган ушбу кичкина бой давлатни бир зумда осон нишонга айлантириши мумкин», — дейилган.

“Gulf State Analytics” (Вашингтон) таҳлил маркази эксперти Теодор Карасикнинг таъкидлашича, Эрон ракеталари саккиз дақиқа ичида БААни вайрон қилиши мумкин ва шу боисдан, Теҳрон томонидан билдирилган таҳдидларга жиддий қараш лозим.

Қайд этиш керак, ўтган ҳафтада АҚШ президенти Доналд Трампнинг воситачилигида Исроил ва БАА ўртасида авиақатновларни йўлга қўйиш, иқтисодий, сайёҳлик, илм-фан ва ҳатто мудофаа соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш борасида келишувга эришилди. БАА ҳукумати яҳудийлар давлати билан эришилган мазкур битимни бутун араб дунёси дипломатиясининг ғалабаси деб таърифлади. Келишувга кўра, Исроил Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғидаги Фаластин ерларини босиб олишни тўхтатади. Яқин ҳафталар ичида мазкур келишувлар ҳужжатларда акс этиб, имзоланиши кутилмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img