Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонЭркин туристик зона учун 100 млн доллар ажратилади

Эркин туристик зона учун 100 млн доллар ажратилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятида «Зомин» туристик-рекреацион зонасини ташкил этиш ҳақидаги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан 40 млн доллар миқдоридаги кредит маблағлари Жамғармага эркин туристик зона учун ажратилади. Эркин туристик зона ҳудудида “Суффа платоси 2400” халқаро умуммавсумий курорти ва “Ўриклисой” туризм мажмуаси ташкил этилади.

Бундан ташқари, эркин туристик зонаси ҳудудида замонавий туристик инфтузилма объектларини қуриш бўйича инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун 60 млн доллар миқдоридаги кредит маблағлари ҳам Жамғармага ажратилади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img