Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЭрдўғоннинг буюк хизматлари

Эрдўғоннинг буюк хизматлари

Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон ҳокимиятга келганидан сўнг мамлакатнинг Халқаро валюта жамғармаси олдидаги 23,5 миллиард долларлик қарзи тўлиқ қайтарилди.

Бутун мамлакат бўйлаб 81 та университет қурилди. Туркия жаҳоннинг иқтисодиёти энг яхши ривожланаётган 20 та давлати сафидан жой олди.

Мамлакатда 26 аэропорт ва юзлаб шифохоналар, 17 минг км йўл ва 295 тунел қурилди.  Айниқса, Туркиянинг мудофаа, ҳарбий саноатида инқилоб юз берди. Мамлакат ўзининг танклари, ҳарбий кемалари, учувчисиз бошқариладиган дронлари, стратегичк баллистик ракеталари, ҳужумчи тикучарларини ишлаб чиқишни йўлга қўйди.  

Бундан ташқари, Осиё ва Европани боҳловчи сувости тунели, Истанбулдаги учинчи йирик кўприк ва Ўсмон Ғозий кўприклари каби мега лойиҳалар амалга оширилди.

Энг муҳими, жаноблари давлат тўнтаришига уриниш бўлган вақтда мамлакатни ташлаб қочмади, балки халқ билан бирга бўлиб, МИЛЛАТ ва ВАТАНни ҳимоя қилди!

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img