Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЭрдоғон: Турк тили жаҳон тили бўлиши лозим

Эрдоғон: Турк тили жаҳон тили бўлиши лозим

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғон ЮНЕСКО томонидан XIII асрнинг буюк шоирларидан бири Юнус Эмре йили деб эълон қилингани муносабати билан ўтказилган халқаро тадбирнинг очилиш маросимида сўзлаган нутқида турк тили халқаро муомала тилларидан бири бўлиши лозимлигини таъкидлади.

Жумладан, Туркия етакчиси: «Юнус Эмре таваллудининг 700 йиллиги муносабати билан биз «Турк тили – жаҳон тили», деган кампанияни бошлаб юбордик», деди. Давлат раҳбарининг айтишича, жорий йилда мазкур кампания доирасида турли даражадаги 224 та тадбир ўтказилиши режалаштирилган.

Эрдоғон жаноблари миллий тилни ҳимоя қилиш, унинг ривожланишини янада рағбатлантириш лозимлигини таъкидлаб, бу айниқса, хорижий тиллар миллий тилларга таҳдид солаётган ҳозирги даврда ўта муҳим эканини қайд этди.

«Маданий империализмдан аввало тилимизни ҳимоя қилишимиз керак. Ватанни аввало унинг тили, кейин армияси ҳимоя қилади. Шунинг учун биз она тилимизни қатъий ҳимоя қилишимиз шарт», – деди ўз нутқида президент Эрдоғон.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img