Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон«Энг улуғ, энг азиз» анъанавий кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди

«Энг улуғ, энг азиз» анъанавий кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди

Бугун, 13 октябрь куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танловининг республика босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бадиий академияси Ахборот хизмати хабар берди.

Тадбирда кўрик-танлов бу йил ўта мураккаб бир шароитда, пандемия билан боғлиқ вазиятда ўтказилганига қарамасдан, ташкилотчилар томонидан юксак савияда ташкил этилгани, иштирокчиларнинг алоҳида масъулият ва фаоллик билан иштирок этгани эътироф этилди.

Кўрик-танловнинг ҳудудий босқичлари ғолибларини тақдирлаш маросимлари 2020 йил 25 август – 9 сентябрь кунлари ўтказилди.

Кўрик-танловнинг республика босқичига ижодий ишлар коронавирус пандемияси сабабли карантин қоидаларидан келиб чиқиб, 2020 йил 19 август – 10 сентябрь кунлари онлайн шаклда қабул қилинди.

Кўрик-танлов ғолиблари махсус дипломлар, кўрик-танлов рамзи туширилган плакетка ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди, дейилади хабарда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img