Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонЭнг кўп абитуриент ҳозирча СамДУда рўйхатдан ўтди

Энг кўп абитуриент ҳозирча СамДУда рўйхатдан ўтди

1 июл соат 18:00 ҳолатига кўра Самарқанд давлат университетида ўқиш истаги билан 20336 нафар абитуриент ҳужжат топширган ва бу юртимиздаги олий ўқув юртлари орасида энг юқори кўрсаткичдир.

Қайд этилишича, ўтган йили университетнинг бакалавр таълим йўналишида ўқиш учун 74 мингдан ортиқ абитуриент рўйхатдан ўтган. Бу йил абитуриентлар сони ўтган йилгидан кўп бўлиши кутилмоқда. 2020-2021 ўқув йили учун университетнинг кундузги шаклдаги 49 таълим йўналишида 3325 та қабул квотаси (763 та давлат гранти, 2562 та тўлов-контракт асосида) белгиланган. Шунингдек, сиртқида таълим шаклида 15 йўналиш бўйича 1200 та, 5 та кечки таълим йўналишида 375 та ўрин мавжуд. Таълим йўналишлари бу йил оптималлаштирилиб, 5 тага қисқарган бўлса-да, юриспруденция, биотехнология, ноширлик иши, математик инжиниринг, мевачилик ва узумчилик каби янги, истиқболли йўналишлар ташкил этилган.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, бу йил университетдаги таълим тожик тилида олиб бориладиган йўналишлар учун ҳам абитуриентлар тест синовлари топширадилар. Шу пайтгача мазкур тилда ўқиганлар ижодий имтиҳондан ўтган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img