Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон«Энг йирик ва мураккаб операция»: Чехиядаги портлашни ГРУ уюштирганми?

«Энг йирик ва мураккаб операция»: Чехиядаги портлашни ГРУ уюштирганми?

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг яқинда берган баёнотида: «Прага жон-жаҳди билан ва завқ-шавққа тўлиб Россия билан муносабатларни бузаяпти. У томонидан бузиш ҳаракатлари кўлами қанча катта бўлса, Москвадан шунга яраша жавоб олади», — дейилган. Эртаси куни Чехия россиялик дипломатлардан 18 нафарини рус жосуслик хизматлари билан алоқада бўлиб келгани учун мамлакатдан чиқариб юборди. Москва бунга жавобан чех элчихонасининг 20 нафар ходимини Россиядан ҳайдади. Чехия яна бир баёнот билан чиқиб, керак бўлса россиялик дипломатларнинг барчаси мамлакатдан чиқариб юборилишини маълум қилди.

Хўш, Прага ва Москва ўртасидаги дипломатик низонинг кескинлашиб бораётганига нима сабаб бўлди?

Бир ҳафта муқаддам расмий Прага тарқатган хабар жаҳон ОАВларининг бош мавзусига айланди. Унга кўра, 2014 йилда Чехиядаги ҳарбий омборларда содир бўлган портлашлар эҳтиётсизлик оқибатида эмас, балки рус жосуслик хизматининг қўли билан амалга оширилган. “The Insider” ва “Bellingcat” нашрларида эълон қилинган суриштирув натижалари ҳақидаги мақолаларда қўпорувчилик ҳаракатига раҳбарлик қилган шахс – ГРУ генерали  Андрей Аверяновнинг номи ҳам келтирилган. Мақолада айтилишича, у раҳбарлик қилган операцияни ГРУ зобитлари Александр Петров ва  Руслан Боширов охирига етказган. Айнан уларнинг қўли билан 2014 йилнинг октябр ва декабр ойларида Врбетицедаги қурол-аслаҳа омборларида портлаш уюштирилган. Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлган.

Суриштирувда қайд этилишича, Аверянов Чехияга бир неча марта келиб кетган. Келишидан ҳар гал олдиан Москвада Петров, Боширов ва ҳамкасби Николай Ежов билан учрашган. Учрашувдан сўнг уларнинг барчаси дарҳол Европага йўл олганлар.

“The Insider” ва “Bellingcat” нашрларига кўра, қалбаки паспортлар билан Петров ҳамда  Боширов омборхоналарни ижарага олган “Imex” компаниясига мурожаат қилишган. Улар ўзларини салоҳиятли харидор сифатида таништириб, ёпиқ ҳудудларга киришга ҳам рухсатнома олишга муваффақ бўладилар.

ГРУ жосуслари Петров ва Боширов

Суриштирув ҳужжатларида айтилишича, операцияни амалга ошириш 13-15 октябр кунларига мўлжалланган, бироқ нимадир режага халақит берган. Врбетицедаги №16 омборда портлаш 16 октябр куни соат 9:25 да амалга оширилган. Қўпорувчилик ҳаракатидан ярим соат ўтиб Петров ва Боширов Венадан Москвага учиб кетишган. Худди шу куни Венага Аверянов ва Ежов учиб келишган. Иккинчи портлаш 2014 йил 3 декабрда ўқ-дори омборида амалга оширилади.

Маълум бўлишича, Петров ва Боширов “Imex”га ўзларини харидор сифатида таништирганларидан сўнг, компания ўзининг болгариялик мижози, омборларда қурол-яроғ сақлаётган Емелян Гебрев билан боғланиб, мижозлар билан учрашувга таклиф этади. Кейинчалик тадбиркор Гебрев икки марта «Новичок» заҳарли моддаси билан заҳарланади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img