Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЭнг экологик тоза кема эгасига топширилди

Энг экологик тоза кема эгасига топширилди

Заҳарли газлар чиқариши нолга тенг бўлган жаҳондаги биринчи мустақил контейнер ташувчи «Yara Birkeland» кемаси буюртмачи “Yara International” компаниясига топширилди.

«Yara Birkeland»нинг узунлиги 80, эни 15 метрни, сиғими – 120 TEUни ташкил этади. Лойиҳа Норвегиянинг «Kongsberg» конструкторлик бюроси томонидан амалга оширилди.

Яқин кунлар ичида кема юк кўтаришга бардошлилик бўйича синовдан ўтказилади ва шундан сўнг мустақил фойдаланишга тайёрланади.

Кема эгаси “Yara International” компанияси минерал ўғитлар ишлаб чиқариш соҳасида фаолият кўрсатади. Ширкат маҳсулотларини мижозларга етказиб бериш учун ҳар йили юзлаб юк ташувчи кемалардан фойдаланиб келган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img