Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЭлчи Даниэл Розенблум FLЕХ дастури иштирокчиларини табриклади

Элчи Даниэл Розенблум FLЕХ дастури иштирокчиларини табриклади

4-август, 2021 йил. Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчиси Даниэл Розенблум 2006-йилдан буён АҚШга кетаётган биринчи FLЕХ (Бўлажак лидерлар алмашинуви) дастури иштирокчиларига оқ йўл тилади. Мактаб ўқувчилари бўлган бу иштирокчилар 2021-2022-ўқув йили давомида Америка мактабларида ўқишади ҳамда Америкадаги мезбон оилалар билан бирга яшашади.

Бўлажак лидерлар алмашинуви (FLЕХ) дастури 1993-1994-йилларда собиқ сенатор Билл Бредли томонидан АҚШ ва Евросиё мамлакатлари ўртасида узоқ муддатли тинчлик ва ўзаро тушунишни таъминлаш мақсадида тузилган ва йўлга қўйилган. Дастур хорижлик ёшларга АҚШ ва америкаликлар билан бевосита танишиш имконини беради, шу билан бирга у Евросиё маданияти ва мамлакатларини америкаликларга таништиради. Бугунга қадар 22 мамлакатдан келган 29000 дан ортиқ ўқувчи FLЕХ дастури битирувчиси эканлигидан фахрланади.

1993 йилдан бери Халқаро таълим бўйича Америка Кенгашлари FLЕХ дастурига Ўзбекистондан 947 нафар иштирокчини юборди. Қўшма Штатларда FLЕХ иштирокчилари етакчилик кўникмаларига эга бўладилар, Америка жамияти ва қадриятлари билан танишадилар, америкаликларга ўз мамлакатлари ва маданиятларини ўргатадилар. FLЕХ талабалари АҚШ жамиятида жамоат ишларида иштирок этадилар ва ўз мамлакатлари вакили вазифасини бажарадилар. Уларнинг кўпчилиги дастур давомида орттирган маҳорат ва ғоялардан фойдаланган ҳолда ўз мамлакатларида инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқадилар ва амалга оширадилар. FLЕХ дастури иштирокчилари дунёнинг табиатан қизиқувчан ва ғайратли фуқароларидир.

FLЕХ – катта танлов ва ўқувчиларнинг ўқишдаги муваффақиятига асосланиб АҚШ Давлат департаменти молиялаштирадиган дастур бўлиб, у Арманистон, Озарбайжон, Чехия, Эстония, Грузия, Греция, Венгрия, Қозоғистон, Қирғизистон, Латвия, Литва, Молдова, Мўғулистон, Черногория, Полша, Руминия, Сербия, Словакия, Тожикистон, Туркманистон, Украина ва Ўзбекистонда фаолият олиб боради. Ҳар йили 35000 дан ортиқ ўқувчи FLЕХ стипендиясини олиш учун бир нечта тест синовларида қатнашади, бу уларга бир ўқув йилида Қўшма Штатлардаги мезбон оилада яшаш ҳамда АҚШ мактабларида ўқиш имконини беради. ФЛЕХ ҳақида батафсил маълумот олиш учун қуйидаги саҳифага ташриф буюринг:  buyuring: https://www.discoverflex.org/

2022-2023-ўқув йили учун навбатдаги FLЕХ дастурига ариза топшириш 2021 йил 1 сентабрдан бошланади. Саволларингизни flex.uz@americancouncils.org электрон почта манзилига юборинг ёки Телеграмдаги @ACCELS орқали ушбу дастур эълонларини кузатиб боринг.

ХАЛҚАРО ТАЪЛИМ БЎЙИЧА АМЕРИКА КЕНГАШЛАРИ – халқаро таълим, академик алмашинув ва чет тилларни ўрганиш бўйича етакчи ташкилот бўлиб, у академик, профессионал ва маданий алмашинув, тил кўникмалари, таълимни ривожлантириш ва тадқиқотлар ўтказиш орқали халқаро алоқалар ҳамда ўзаро тушунишни мустаҳкамлаш йўлида фаолият олиб боради.

Америка Кенгашлари 2018-йили Тошкентдаги ваколатхонасини қайта очди ҳамда ҳозирда Ўзбекистондаги Бўлажак лидерлар алмашинуви (FLЕХ), Америcа бурчаклари, Инглиз тилида сўзлашадиган миллат (ЕСН), Ўзбекистон бизнес лидерлари (УБЛ) ва Марказий Осиё университети ҳамкорлик дастури (УНиCЕН) каби дастурларни ўз ичига олувчи 13 та турли хил дастурни бошқаради. Америка Кенгашлари ҳақида қўшимча маълумот олиш учун Телеграм орқали @ACCELS ни кузатиб боринг ёки info.uz@americancouncils.org электрон почтасига хат ёзинг.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси
жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img