Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЭквадорда коронавируснинг бешта янги штамми топилди

Эквадорда коронавируснинг бешта янги штамми топилди

Сан-Франциско-де-Кито университети (USFQ) олимларининг таъкидлашича, улар COVID-19 вирусининг янги турдаги бешта штаммини аниқлашга муваффақ бўлганлар. “La Repubblica” газетасининг хабар беришича, бундай хилма-хил вируслар аввалроқ Чили ва Перуда топилган эди.

Эквадорлик олимларнинг таъкидлашича, коронавируснинг янги штаммлари мамлакатнинг жануби-ғарбидаги Эл-Оро ҳамда шимолида жойлашган  Пичинч провинцияларида аниқланган. Аниқланган вирусларнинг барчаси COVID-19 нинг «британча» ва «бразилча» турларидан фарқ қилади.

Эквадор Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, янги турдаги вируслар мамлакатда эпидемиологик назоратни кучайтиришга қаратилган дастурлар жорий этилгани натижасида аниқланган. Айни пайтда олимлар янги турдаги вирусларнинг хусусиятлари ва даволаш йўллари устида иш олиб бормоқдалар.

Айни пайтда Эквадорда комендантлик соати кучайтирилган. Мамлакатда эрталабки 8 дан кечки 5 гача кўчада юриш тақиқланган. Тартибни бузганлар ҳатто қамоқ жазосига ҳукм қилинади. Президент Ленин Моренонинг айтишича, 24 та провинциядан 16 тасида коронавирус билан боғлиқ вазият ўта жиддий бўлиб турибди. 25 апрел санасида мамлакатда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 372,7 мингта янги ҳолат кузатилган. Шу пайтгача касалликдан вафот этганлар сони 18 мингдан ошиб кетган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img