Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонДунёнинг энг моҳир қандолатпази аниқланди

Дунёнинг энг моҳир қандолатпази аниқланди

Коронавирус пандемияси туфайли жорий йилда илк марта виртуал тарзда ўтказилган World Pastry Stars 2020 танловида дунёнинг энг моҳир қандолатчиси аниқланди.

Ушбу шарафга белгиялик шоколадпаз Пер Марколини сазовор бўлди. Ҳакамлар ҳайъати бир овозда уни ғолиб деб топганлар.

Қайд этиш керак, Марколини 1995 йилдаёқ қандолатчилик санъати бўйича дунё чемпиони унвонини қўлга киритган эди. У Брюсселда “La Maison Pierre Marcolini” компаниясига асос солган бўлиб, бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида унинг 40 дан ортиқ бўлимлари фаолият кўрсатмоқда. Марколини тайёрлаган ширинликлар Белгиядан ташқари Франция, Буюк Британия, Хитой ва Японияда машҳур.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img