Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонДунёнинг энг кекса одами Туркманистонда яшайди

Дунёнинг энг кекса одами Туркманистонда яшайди

Туркманистонлик Ажабсултон Ҳожиева дунёдаги энг узоқ умр кўраётган одам ҳисобланади. Мария вилоятида умргузаронлик қилаётган онахон бу йил 120 ёшини қаршилади. Бу ҳақда хабар берган «Туркманистон» газетасининг ёзишича, онахон 1900 йилда таваллуд топган.

Қишлоқда туғилиб вояга етган Ажабсултон Ҳожиева ёшлигидан деҳқончилик билан шуғулланган, тикувчилик қилган, чорвага қараган. Турмуш ўртоғи Ҳожи ака касаллик туфайли ҳаётдан эрта кўз юмган.

Онахон уруш йилларида ҳатто эркакларга қийинлик қиладиган жуда оғир меҳнатларни қилишга мажбур бўлган. Ажабсултон ая яккаю ягона ўғли Ота бировдан кам бўлиб ўсмаслиги учун тиним билмаган. Ҳозирда Ота бобонинг ёши 86 да (суратда). У киши 12 фарзандни вояга етказган. Ҳозирда 67 нафар невара ва 32 нафар эваранинг севимли бобоси.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img