Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонДунёнинг энг йирик савдо тармоқларидан бири сотилиши мумкин

Дунёнинг энг йирик савдо тармоқларидан бири сотилиши мумкин

Канаданинг “Alimentation Couche-Tard Inc.” компаниясига қарашли “Circle K” савдо тармоқлари ўзининг азалий рақиби “Carrefour” савдо тармоқларини 20 млрд. долларга сотиб олиш ниятида эканини маълум қилди. Айни пайтда канадаликлар францияликларга қарашли “Carrefour SA” ширкатини харид қилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Аввалига “Couche-Tard” қизиқиш билдираётган компаниянинг акцияларига тахминан 20 евродан тўлашга тайёр эканини билдирган. Бунинг ортидан сешанба кунги биржа савдоларида “Carrefour SA” 29 фоизга қимматлашди. Хусусан, Парижнинг ўзида компания акциялари 14 фоизга ўсиб, 18 еврога етган.

Тафсилотларга кўра, “Couche-Tard” франция компаниясининг супермаркетларини эмас, кундалик харид дўконлари ва автомобилларга ёнилғи қуйиш шаҳобчаларига эгалик қилишни истамоқда. У дастлаб Канадада кичик рақобатчиларини сотиб олиб, имкониятини мустаҳкамлаган бўлса, 2001 йилда АҚШ ва 2012 йилда Европа мамлакатларида савдо тармоқларини йўлга қўйган.

“Carrefour” компанияси эса айни пайтда бутун дунё бўйлаб 2 800 дан ортиқ супермаркетлар ва 703 та гипермаркетга эгалик қилади. Уларнинг энг йириклари Европа, Аргентина ҳамда Бразилияда жойлашган, деб хабар бермоқда “Bloomberg” АА.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img