Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонДунёнинг энг хушманзара оролларидан бирида одамлар очликдан қийналмоқда

Дунёнинг энг хушманзара оролларидан бирида одамлар очликдан қийналмоқда

“Al-Jazeera” телеканалининг хабар беришича, Индонезиянинг Бали ороли шимолий ҳудудларида бошланган оммавий очарчилик коронавирус пандемияси шароитида янада кучайган.

Бунга шунингдек, сайёҳлар оқимининг кескин камайгани ва COVID-19 карантин чеклов чоралари ҳам сабаб бўлган. Айни пайтда тўйиб овқатланмаслик ҳолатлари ҳудуднинг бошқа шаҳарларида ҳам кузатилмоқда. Жумладан, Карангас округида озиқ-овқат етишмаслигидан қийналаётганлар сони ортиб боряпти.

Қайд этиш керак, сайёҳликдан келадиган даромади мамлакат ялпи ишлаб чиқаришининг 60 фоизини ташкил этади. Биргина август ойининг ўзида коронавирус пандемияси туфайли соҳада 105 минга иш ўрни ёпилди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img