Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонДунёнинг бой одамларидан бири Россия вакцинасидан хавотир билдирди

Дунёнинг бой одамларидан бири Россия вакцинасидан хавотир билдирди

“Microsoft” компаниясининг асосчиси ва дунёнинг энг бадавлат одамларидан бири Билл Гейтс Россия ва Хитой ҳукумати фуқароларида хавфсизлиги исботланмаган коронавирусга қарши вакцина қўлланилишидан хавотир билдирди. Унинг айтишича, мазкур вакциналар талаб этиладиган барча текширув босқичларидан ўтмаган.

Америкалик филантроп ва миллиардер Билл Гейтснинг фикрига кўра, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва унга қарши вакцина яратиш борасидаги ишлар ўз мевасини беряпти ва тоннел охиридаги ёруғлиқ кўриняпти. Миллиардер дунёнинг бой давлатларида 2021 йилнинг охири, 2022 йил бошларида коронавирус масаласи билан боғлиқ бошоғриққа нуқта қўйилади.

Гейтснинг таъкидлашича, айни бу жараёнда Россия ва Хитой каби давлатлар шошмашорликка йўл қўйиб, вакцина яратиш ишларини сунъий равишда тезлатиб юборган. Вакцинанинг эҳтимолий салбий таъсирлари эса охиригача ўрганилмаган. Бу эса миллионлаб одамларнинг ҳаётига хавф туғдириши мумкин.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img