Сайёрамизнинг 500 нафар энг бой одами жорий йилда жами бўлиб 1,4 трлн доллар пулдан айрилди. Хусусан, биргина ўтган душанба кунининг ўзида уларнинг бойлиги 206 млрд долларга камайган. Бунга дунё молия бозоридаги беқарор ҳолат сабаб бўлгани айтилмоқда.
“Bloomberg”га кўра, АҚШ, Япония, Хитой ва Германия дунёнинг энг бой одамлари яшайдиган давлатлар бўлиб қолмоқда. Ушбу тўртта давлатда сайёрамиздаги энг бой инсонларнинг 64 фоизи яшайди.