Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонДунёдаги илк электртанкерни қуришга киришилди

Дунёдаги илк электртанкерни қуришга киришилди

Япон саноатчилари замонавий йирик лойиҳани бошлаб юбордилар. Унга кўра, учта япон фирмаси дунёда биринчи бўлиб ёнилғисиз, тўлиқ электр билан ҳаракатланувчи танкерларни ишлаб чиқариш учун бирлашяпти.

Ҳозирда узунлиги 60 метр, оғирлиги 499 тонна бўлган иккита шундай танкер қуриш режалаштирилган. Кавазаки компанияси улар учун литий-ион батареяларни етказиб беради. Кемалар 2022 йилнинг март ойида қуриб битказилади.

Ички ёнув двигателли кемаларга нисбатан уларни қуриш қиммат тушса-да, фойдаланиш давомида ҳар томонлама фойда келтиради. “Асахи Танкер” фирмаси томонидан буюртма берилган мазкур кемалардан нефтни ташишда фойдаланилади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img