Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонДунёдаги энг йирик кон ишчилари иш ташлашга қарор қилди

Дунёдаги энг йирик кон ишчилари иш ташлашга қарор қилди

Дунёдаги энг йирик – Эскондида мис кони ишчилари BHP мултимиллий компанияси томонидан таклиф этилган меҳнат шартномасининг якуний кўринишига қарши умуммиллий иш ташлаш ҳаракатини бошлаб юборишди. Намойиш ўтказилишига 2164 киши қўшилган бўлса, атиги 11 нафар ишчи компания ташаббусини қўллаб-қувватлаган.

Чили меҳнат кодексига кўра, томонлар ўртасида келишувга эришилмаса, норозилик юришлари 5-10 кундан сўнг бошланиши керак. Ўтган икки ой давомида томонлар меҳнат шартномасининг якуний лойиҳаси хусусида махфий учрашувлар ўтказган. Бироқ музокараларда натижага эришилмаган.

Мутахассисларга кўра, жаҳон мис бозорининг 5 фоизини банд этган Эскондида конида иш тўхтаб қолиши глобал маҳсулот етказиб беришда жиддий узилишларга сабаб бўлиши мумкин ва бунинг оқибатида жаҳон мис бозори жиддий зарар кўради.

Мазкур кон ишчилари ўз тарихида энг йирик иш ташлашни 2017 йилда ўтказган бўлиб, у 44 кун давом этган. Чили – дунёдаги йирик мис ишлаб чиқарувчи бўлиб, унинг дунё бозоридаги улуши 28 фоизни ташкил этади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img