Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонДунёдаги энг йирик эркин иқтисодий ҳудуд ташкил этилди

Дунёдаги энг йирик эркин иқтисодий ҳудуд ташкил этилди

Жами аҳолиси 2,2 миллиарддан ортиқ бўлган Хитой, Австралия, Япония ва Осиё-Тинч океани минтақасидаги яна 12 та давлат иштирокида жаҳондаги энг йирик эркин иқтисодий савдо ҳудуди ташкил этилди.

Бу ҳақдаги келшиув Жанубий-Шарқий Осиё давлатлари ассоциациясининг онлайн-саммитида имзоланди. Кўп томонлама минтақавий иқтисодий ҳамкорлик деб номланган ушбу тузилмага Бруней, Ветнам, Индонезия, Камбожа, Лаос, Малайзия, Мянма, Сингапур, Таиланд, Филиппин, Хитой, Япония, Корея, Австралия ва Янги Зеландия асос солди.

Янги эркин иқтисодий ҳудудни ташкил этиш ҳақидаги музокаралар 2013 йилда бошланган, дастлаб унда Ҳиндистон ҳам иштирок этган ва кейинроқ музокаралар жараёнидан чиқиб кетган эди.
Фото: google

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img