Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонДунёда коронавирус билан зарарланганлар сони 26 миллиондан ошди

Дунёда коронавирус билан зарарланганлар сони 26 миллиондан ошди

СOVID-19 коронавирус эпидемияси бошланганидан буён ушбу хасталикка чалинганлар сони дунё бўйича 26 млн 304 минг 856 нафарга етди. Охирги 24 соат ичида сайёрамизда 273 минг 446 одам коронавирус инфекцияси билан зарарланган. Бу ҳақда АҚШнинг Жонс Хопкинс университети маълум қилди.

Айни пайтга келиб коронавирусдан дунёда 868 733 киши вафот этган бўлса, 17,5 млн киши касалликни енгишга муваффақ бўлган.

Янги турдаги вирус билан зарарланганлар бўйича АҚШ ҳамон етакчилик қилмоқда 6 млн 150 минг). Иккинчи ўринда бораётган Бразилияда 4 млн киши коронавирусни юқтириб олгани ҳолда, 124 минг 614 киши вафот этган, 3,4 миллион бемор соғайиб кетган. Ҳиндистонда COVID-19 билан 3 млн 936 минг 747 нафар одам зарарланган бўлса, улардан 68 472 нафари ҳаётдан кўз юмган, 3 млн киши касалликдан тузалган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img