Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонДунё вакцина тақчиллиги муаммосига дуч келади

Дунё вакцина тақчиллиги муаммосига дуч келади

Германияда чоп этиладиган “Süddeutsche Zeitung” нашрининг ёзишича, Ер шари аҳолисининг учдан икки қисми коронавирусга қарши вакцина билан эмланиш учун 3 йилгача кутиши мумкин.

Бу муаммо ҳақида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий йилнинг ёзида бонг уриб, вакцина масаласида ҳаммадан кўпроқ Африка давлатлари азият чекиши мумкинлигини маълум қилган эди. Айни пайтда эса қитъада коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини хуруж қилмоқда. Айни пайтгача Африка давлатларида 2,5 млн. киши янги турдаги вирус билан зарарланган бўлса, охирги 30 кун ичида уларнинг сони яна 545 минг нафарга кўпайган.

Таҳлилчилар минтақада дори-дармон, бемор ўринлари, мутахассис шифокорлар етишмаётганидан ташвиш билдирмоқдалар. Мисол учун, биргина Жанубий Африка Республикасида ўтган ҳафтанинг ўзида Covid-19 нинг янги штаммини юқтириб олган 20 нафар шифокор ҳаётдан кўз юмди.

“Süddeutsche Zeitung” ўқувчиларига маълум қилишича, “Pfizer” ширкати ҳозирда самардорлиги юқори деб баҳоланаётган вакцинадан 2021 йилда қарийб 1,3 млрд доза ишлаб чиқаради. Унинг 1,1 млрд дозаси АҚШ, Буюк Британия, Европа Иттифоқи, Канада ва Япония томонидан банд қилиб қўйилган. Дунёнинг бошқа давлатларига эса атиги 200 млн доза қоляпти. Таҳлилчиларга кўра, вакцина барчага етган тақдирда ҳам Африкадаги бирон давлат уларни минус 70 даража ҳароратда сақлаш имконига эга эмас.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img