Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонДунё томи Эверест ўсишда давом этмоқда

Дунё томи Эверест ўсишда давом этмоқда

Непал яна Ер юзининг энг баланд нутқаси Эверест чўққисининг баландлигини ўлчади. Тадқиқотда унинг баландлиги ҳозиргача қайд этиб келинаётганидан 73 см узун экани маълум бўлди. Айни пайтда чўққининг баландлиги расман 8848 метр 86 см деб эътироф этилади.

“Asian News International” (ANI) ахборот агентлигининг хабар беришича, бу рақамни Непал Ташқи ишлар вазири Прадип Кумар Гявали ҳам тасдқилаган.

Жорий йилнинг май ойида хитойлик алпинистлардан иборат экспедиция Эверестнинг баландлигига аниқлик киритиш билан боғлиқ барча ўлчовларни амалга оширган эди. Ушбу мақсадда Хитой Жамолунгма тоғига 1975 ва 2005 йилларда ҳам экспедиция юборган. Бу экспедицияларнинг биринчисида Эверестнинг баландлиги борасида 8 844 метр 43 см, иккинчисида эса 8 848 метров 13 см рақамлари келтирилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img