Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонДунё қисқа сатрларда...

Дунё қисқа сатрларда…

Туркия Ҳарбий ҳаво кучлари томонидан Ироқ шимолидаги Авашин туманида ўтказилган амалиёт давомида КИП террорчиларидан уч нафари йўқ қилинди. Бу ҳақда хабар берган Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, бундай амалиётлар охирги террорчи йўқ қилингунига қадар давом эттирилади.

Полша сейми депутати Роберт Тишкевичнинг айтишича, унинг мамлакати Беларусда бўлиб ўтган президентлик сайловида амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенконинг ғалаба қозонганига ишонмайди.
“Бунга ҳеч ким ишонмайди. Бу Беларус тарихидаги энг катта қаллоблик. Нафақат Полшада, дунёда ҳам унинг ғалаба қозонганига ҳеч ким ишонмайди”, – деди бу борада парламент Қуйи палатаси депутати.

Покистон Табиий офатларга қарши курашиш миллий бошқармасининг маълум қилишича, мамлакатнинг турли бурчакларида кузатилаётган жала ва сув тошқинлари оқибатида қарийб 60 киши ҳалок бўлган.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти миссиясига мамлакат аҳолиси ўртасида танлаб олиш йўли билан коронавирусга чалиниш ҳолати бўйича тест ўтказишга рухсат берди.

Ливан пойтахти Байрут шаҳрида ҳукуматга қарши бўлиб ўтаётган номойишлар чоғида бир нафар полициячи ҳалок бўлди, митинг иштирокчиларидан 142 нафари турли даражада тан жароҳати олди. Пойтахтдаги бу ҳаракатларни намойишдан кўра, полиция билан фуқароларнинг ўзаро курашига айланиб кетди, дейиш тўғрироқ бўлади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img