Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонДунё қисқа сатрларда

Дунё қисқа сатрларда

АҚШ жосуслик хизматларига кўра, Афғонистондан коалиция кучлари тўлиқ олиб чиқиб кетилгандан сўнг ҳукумат олти ойдан кейин қулайди.

ЕВРОПА Иттифоқида COVID-19 коронавирусининг “делта” штамми билан зарарланганлар сони 2021 йилнинг сентябрига бориб катта эҳтимол билан айтганда, 90 фоизга етади.

ЧАД шимолида бир гуруҳ россияликлар қўлга олинди. Руслар бу ерга Сахара саҳросининг диққатга сазовор жойларини кўриш учун келганликларини маълум қилишган.

БЕЛАРУС пойтахти Минскдаги Латвия элчихонасининг девори автомобил келиб урилиши оқибатида вайрон бўлди. Бу ҳақда Литва ТИВ раҳбари хабар берди. Унга кўра, оғир юк автомобили элчихона деворига кучли зарар етказган. “Биз Минск ҳукуматидан мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ўтказилишини кутиб қоламиз “, – деб ёзган Ринкевич “Твиттер”да.
Қайд этиш керак, май ойида Беларус ойида Латвия элчиси ва элчихонанинг барча ходимларини мамлакатдан чиқариб юборган, бинога қараш учун фақат бир нафар техник ходим қолдирилган эди.

АҚШ суди Капитолийга ҳужум қилинганлик ҳолати бўйича илк ҳукмни чиқарди ва 49 ёшли аёл 3 йил муддатга шартли жазога ҳукм қилинди – “Huffington Post” газетаси.

ТОЖИКИСТОНда ҳар 10 минг нафар аҳолидан атиги етти нафари кенг полосали интернетдан фойдаланиш имконига эга. Бу дунёдаги энг паст кўрсаткичлардан ҳисобланади. Жаҳон банки маълумотига кўра, Марказий Осиёни тезкор интернет билан таъминлаш учун 6 млрд доллар маблағ зарур бўлади.

ШВЕЙЦАРИЯда Испания қироли Хуан Карлос I миллион долларларини сақлаган хусусий “Mirabaud and Cie” банкка нисбатан жиноят иши очди. Қайд этилишича қирол 2008 – 2012 йилларда Саудия Арабистонига қатор шартномаларни имзолашда ёрдам бергани учун пора олган. Гап 65 миллион евро ҳақида кетмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img