Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонДунё қисқа сатрларда...

Дунё қисқа сатрларда…

ФРАНЦИЯнинг Тулуза шаҳридаги “Airbus” синов бўлинмасида “Uzbekistan Airways” компанияси томонидан буюртма берилган учинчи Airbus A320 neo учоғи синовдан ўтказилмоқда. Заводда F-WWIO (MSN 10423) рақами билан қайд этилган ҳаво кемасига синовлар муваффақиятли ўтган тақдирдар UK32023 рақами берилади.

ЯПОНИЯнинг “Toyota Motor” транмиллий компанияси Буюк Британи ва Франциядаги заводлари фаолиятини бугундан тўхтатди. Бунга Британияда коронавируснинг янги инфекцияси тарқалгани асосий сабаб қилиб кўрсатилди. Ишчилари мажбурий таътилга чиқарилган ҳар иккала завод фаолиятини 2021 йил 4 январдан бошлаши маълум қилинган.

ПОКИСТОН Ҳиндистонни тажовузкорликда айблади. Имрон Хон ҳукуматига кўра, Деҳли Покистон ҳудудига аниқ бомба зарбалари беришни режалаштирмоқда. Покистон жосуслик хизматлари тўплаган материаллардан маълум бўлишича Ҳиндистон аҳолини шу йўл билан мамлакатнинг кўп сонли ички муаммоларидан чалғитишга ҳаракат қилмоқчи бўляпти.

АҚШнинг янги президенти Жо Байденнинг жамоаси Қўшма Штатлар давлат маҳкамаларига хакерлик ҳужумини уюштирган Россияни SWIFT тизимидан узиб қўйишни имкониятларини ўрганмоқда. Бундан ташқари, рус олигархлари ва Путиннинг атрофидагилар учун янада кескин санкцияларни қўллаш масаласи муҳокама этиляпти.

КАНАДА яқин уч йил давомида Сурия, Ливан ва Иорданиядаги фаластинлик қочоқлар ҳамда Ғазо сектори ва Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғидаги аҳоли учун 90 млн доллар ажратишини маълум қилди.

ТУРКИЯ ҳукумати меҳмонхоналарда Янги йил тадбирлари ўтказилишини тақиқлади. Ички ишлар вазирлиги сайтида сайёҳлар меҳмонхоналарда Янги йилни кутиб олишлари билан боғлиқ йўриқнома эълон қилинди. Унга кўра, меҳмонхоналар ресторанларида ва бошқа залларда одамлар тўпланишига сабаб бўладиган мусиқий тадбирлар ўтказилишига йўл қўйилмайди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img