Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонДунё қисқа сатрларда...

Дунё қисқа сатрларда…

Буюк Британияда мутацияга учраган коронавирус инфекцияси аниқлангач, Европанинг, шунингдек дунёнинг бир қанча давлатлари қироллик билан авиақатновларни тўхтатди. Ҳозирга келиб бундай давлатлар сони 20 тага етди.

Германиянинг Гамбург шаҳри Ганзей Олий суди Россияга нисбатан жорий этилган санкцияларни бузганликда айбланаётган мамлакатнинг икки фуаросига доир ишни кўриб чиқмоқда. Қайд этилишича, улар Россияга метални қайта ишловчи дастгоҳлар юборилишига бош-қош бўлганлар.

Бразилия президенти Болсонару “Pfizer” фармкомпаниясининг коронавирусга қарши вакцинасининг хавфсизлигига шубҳа билдирди. Давлат раҳбари: “Агар сиз тимсоҳнинг жағига тушиб қолган бўлсангиз, бу сизнинг муаммонгиз… Агар аёлларда соқол ўсиб чиқса, эркаклар имо-ишора билан гаплаша бошласалар, улар ҳеч нима қила олмай қоладилар”, деди. Унга кўра, учинчи босқич синовидан ўтказилмаган вакцинани одамларда қўллаб бўлмайди.

Россия президенти Владимир Путиннинг яқинда ўтказган катта матбуот анжумани давлат ғазнасига 65 млн рублга тушди. Бу пулни 13 минг қашшоқ оилага 5 минг рублдан тақсимлаб бериш ёки 14 та ҳашаматли Toyota Land Cruiser 200 машинасини харид қилиш мумкин.

АҚШ президенти Жо Байден вазифасини бажаришга киришган заҳоти Россияга нисбатан санкцияларни жорий этади. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги Қўшма Штатларнинг 46-президенти жамоасига яқин манбасига асосланиб хабар берди. Бунга Москва томонидан яқинда АҚШ давлат идораларига уюштирилган киберҳужум сабаб қилиб кўрсатилган. Қайд этилишича, руслар томонидан амалга оширилган киберҳужум натижасида дунёдаги 200 дан ортиқ ташкилот зарар кўрган.

Туркиянинг Истамбул шаҳридан 4 декбар куни йўлга чиққан юк поезди тарихий қатновни амалга ошириб Хитойнинг Сиан шаҳрига етиб келди. Поезд Туркия Грузия, Озарбайжон, Каспий денгизи ва Қозоғистон бўйлаб ўтган 8693 чақиримли йўлни босиб ўтиб, белгиланган манзил — Хитойнинг Сиан мегаполис шаҳрига борган.

Японияликларнинг аксарияти Токиода 2021 йилда ўтказиладиган Олимпиада ўйинларига қарши чиқмоқда. Бу ҳақда NHK телерадиокомпанияси хабар берди. Японлар катта мусобақа даврида коронавирус тарқалиши кўпайиб кетишидан хавотир олмоқдалар.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img