Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонДунё қисқа сатрларда...

Дунё қисқа сатрларда…

“CNN”, “Guardian”, “Al-Jazeera” каби машҳур оммавий ахборот воситаларининг ҳамкори, Яқин Шарқ ва Кавказ масалалари бўйича таҳлилчи, канадалик журналист-фрилансер Нил Хауэрнинг хабар беришича, яқин вақт ичида Москва тинчликпарвар кучлари жойлаштирилган Қорабоғ аҳолисига Россия паспортларини беришни бошлайди.

“BioNTech” компанияси раҳбари COVID-19 коронавирус инфекцияси пандемияси АҚШда эмлаш ишлари меъёрдагидек амалга оширилса, 2021 йилнинг ёзига бориб чекинишини маълум қилди.

Францияда яшовчи лотерея ишқибози EuroMillions лотереясида рекорд сумма – 200 миллион евро ютиб олди!

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, дунёда COVID-19 инфекцияси билан зарарланганлар сони 70 млн дан ошиб кетди.
Бу борада АҚШ (15,75 млн), Ҳиндистон (9,7 млн), Бразилия (6,7 млн) ва Россия (2,5 млн) етакчилик қилмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img