Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонДунё қисқа сатрларда...

Дунё қисқа сатрларда…

ЖАҲОН соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 туфайли октябрь, ноябрь ойларида Европада ўлим ҳолатларини кўпайишини маълум қилди.

ЯПОНИЯнинг ҳукмрон партияси раиси этиб Ёсихидэ Суга сайланди. 16 сентябр куни у Бош вазир лавозимига тасдиқланади.

ЛИТВАда НАТО мамлакатларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа машқлари бошланди.

ҲИНДИСТОНдаги вакцина ишлаб чиқарувчи жаҳондаги йирик компаниялардан бири – SII раҳбари Адар Пунаваллнинг айтишича, дунёда коронавирусга қарши вакцина етишмовчилиги 2024 йилгача сақланиб қолади. Унинг таъкидлашича, сайёрамиз аҳолисини тўлиқ эмлаш учун 15 млрд доза вакцина керак бўлади.

ЕВРОПА Иттифоқи Қрим ва Севастополда бўлиб ўтган сайлов натижаларини тан олмаслигини ва мазкур ҳудудларни Украинага қарашли ерлар деб эътироф этишда собит қолишини маълум қилди.

ГФР ҳукуматининг маълум қилишича, учта мустақил лабораторияда, хусусан Франция ва Швецияда ўтказилган таҳлил натижалари Алексей Навалний “Новичок” гуруҳига кирувчи модда билан заҳарланганини тасдиқлаган.

АҚШ ва Буюк Британия олимлари Зуҳро сайёраси атмосферасида Фосфин зарраларини аниқлашга муваффақ бўлдилар. Бу эса унда ҳаёт нишоналарини борлигидан далолат беради.

ХИТОЙдаги лабораторияда ишлаган, айни пайтда АҚШда махфий яшаётган вирусолог олимнинг айтишича, COVID-19 Ухандаги лабораториядан тарқалган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img