Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонДунё қисқа сатрларда...

Дунё қисқа сатрларда…

ЯПОНИЯда дунёдаги одам бошқарадиган илк “учувчи автомобил” синовдан ўтказилди. “SkyDrive” ширкати томонидан ўтказилган синов қарийб тўрт дақиқа давом этган ва бу орада учувчи автомобил майдони 10 минг квадрат метр бўлган полигонни бир неча марта айланиб чиққан.
Мазкур аппарат бир кишига мўлжалланган бўлиб, кўриниши баҳайбат квадрокоптерга ўхшайди.

АҚШнинг Чикаго шаҳрида номаълум шахс қаҳвахонадан чиқаётган одамларни ўққа тутиши натижасида бир киши ҳалок бўлди, беш киши оғир яраланди. Барча ярадорлар касалхонага ётқизилган, улардан уч нафарининг аҳволи оғир экани маълум қилинган.

ҲИНДИСТОН ва Покистон ҳарбийлари ўртасида Камшир назорат ҳудудида келиб чиққан отишма оқибатида ҳиндистонлик кичик зобит ҳалок бўлди. Одатдагидек, томонлар юз берган воқеада бир-бирларини айблаганлар.

ТУРКИЯ Ҳарбий ҳаво кучлари томонидан Ироқ шимолида амалга оширилган амалиёт натижасида тўр нафар курд жангариси йўқ қилинди. Маълум бўлишича, ушбу террорчилар Зап туманида қўпорувчилик ҳаракати содир этишни режалаштирган.

АФҒОНИСТОНнинг шимолий 12 та вилоятида тўсатдан сув тошқинлари рўй берди. Кутилмаган сел 112 кишини ҳаётдан олиб кетди, 147 киши турли даражада жароҳатланди.

УГАНДА шимолида жойлашган қамоқхона маҳбусларидан 153 нафарида янги турдаги коронавирус инфекцияси аниқланди. Айни пайтга келиб мамлакатда COVID-19 билан зарарланганлар сони 2166 нафарга етган бўлса, улардан 20 нафари вафот этган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img