Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонДунё қисқа сатрларда...

Дунё қисқа сатрларда…

ГЕРМАНИЯда сўнгги кунларда коронавирус инфекциясига чалиниш билан боғлиқ 1,7 мингта ҳолат қайд этилди. Бу рекорд кўрсаткич бўлиб, мамлакатда коронавирусга чалиниш энг авжига чиққан апрел ойи дан буён бундай натижа қайд этилмаган эди. Коронавирус пандемияси даврида Германияда 228,6 минг кишида мазкур касаллик аниқланган.

МЕКСИКАдаги йирик CJNG наркокартели дрон-камикадзелардан фойдаланишни йўлга қўйди. Яқинда Мичоакан штати ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлари золдирлар ва портловчи қурилмалар ўрнатилган иккита дронни қўлга киритди ва улар CJNG жиноий гуруҳига тегишли бўлганини маълум қилди.

ГАИТИ соҳиллари яқинида меъёридан кўп йўловчи бўлган қайиқ ҳалокатга учради. Натижада 14 киши ҳалок бўлди, бир неча ўн киши бедарак йўқолди, 9 нафар йўловчи эса қутқариб қолинди.

БОЛИВИЯ Олий суди мамлакат ҳукуматининг мактабларда ўқув йилини муддатидан аввал тугатиш ҳақидаги қарорини бекор қилди.

ШВЕЦИЯда 2020 йилнинг биринчи ярмида 51,4 минг киши вафот этган. Бу мамлакат тарихида 1869 йилдан буён ярим йил ичида ўлим ҳолати қайд этилган энг юқори натижадир. Мутахассислар бунинг сабабини коронавирус инфекцияси тарқалиши билан изоҳладилар.

ЭРОН ўзининг янги баллистик ракетасини намойиш қилди. Генерал Қосим Сулаймоний номи берилган мазкур ракета 1400 километргача парвоз қилиши мумкинлиги маълум қилинди.

ҲИНДИСТОНдаги мавжуд ресторанларнинг камида 40 фоизи COVID-19 пандемиясидан сўнг хам очилмаслиги маълум бўлди. Айни пайтда эса бундай емакхоналарнинг атиги 17 фоизи ишлаб турибди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img