Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонДунё қисқа сатрларда...

Дунё қисқа сатрларда…

ТАНЗАНИЯ ҳукумати ҳукумрон партиянинг бош минбари бўлган газета фаолятини икки ҳафтага тўхтатди. Бунга мамлакат президенти Самия Сулуҳу Ҳасанга доир бўҳтон маълумотлардан иборат мақола чоп этилгани сабаб бўлган. Ҳукуматга кўра «Ухура» газетаси журналистлари бу билан қўпол хатога йўл қўйганлар.

ТУРКИЯ президенти Режеп Таййип Эрдоғон заявил «Толибон»  радикал ҳаракати етакчилари билан учрашиши эҳтимоли борлигини истисно этмади. Туркия етакчисига кўра, толибонлар туфайли айни пайтда афғон ҳалқи оғир кунларни бошдан кечирмоқда. Бундай пайтда уларнинг раҳбарлари билан учрашиш тақозо этилади. Эрдоғон жанобларининг айтишича, бундай музокараларсиз Афғонистон заминида тинчлик ўрнатиш мумкин эмас.

ЖАЗОИРда 12 августдан бошланган умуммиллий мотам 15 августга қадар давом этади. Мамлакат президент Абдулмажид Теббуннинг маълум қилишича, мотам ўрмон ёнғинларига қарши курашда ҳалок бўлган 25 нафар ўт ўчирувчининг хотираси муносабати билан эълон қилинган. Бундан ташқари, тилсиз ёв 69 нафар фуқарони ҳаётдан олиб кетган.

РОССИЯнинг Воронеж шаҳрида йўловчи автобусида юз берган портлаш оқибатида 17 киши жабрланди, бир киши вафот этди. Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот гуруҳи портлаш сабабларини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

ХИТОЙнинг Хубэй вилоятида кузатилган тинмисиз ёмғирлар оқибатида 21 киши ҳалок бўлди, тўрт киши бедарак йўқолди. Бундан ташқари қарийб 8 минг киши жабрланган. Айни пайтда ҳукумат табиий офат оқибатларини бартараф этиш чораларини кўрмоқда.

МИСР ҳукумати давлат ташкилотларини «Мусулмон биродарлар» террорчилик ташкилоти аъзолари ва у билан алоқада бўлганлардан тозалашга доир қонунни ижро этишга киришди. Тозалаш тадбирлари барча давлат идораларида бошланган. Ушбу ташаббусни илгарни сурганлардан бири – Транспорт вазири Камол ал-Вазирийнинг айтишича, у раҳбарлик қилаётган тизимда «Мусулмон биродарлар» ташкилотига аъзо 162 нафар хизматчи борлиги аниқланган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img