Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонДунё қисқа сатрларда...

Дунё қисқа сатрларда…

ПОКИСТОН ва “Толибон” ҳаракати томонидан эришилган келишувга кўра, икки давлат ўртасидаги муҳим аҳамиятга эга бўлган Спин-Булдак чегарадан ўтиш нуқтаси очилди. Аввалроқ, покистонлик ҳарбийлар жангарилар назоратидаги ушбу ҳудудга кириб келган эди.

НАИТИ президент хавфсизлиги хизмати бошлиғи Жан Лагэл Сивиля давлат раҳбари Жовенел Моизага суиқасд уюштирганликда айбланиб қамоққа олинди. Бундан ташқари, ушбу айблов билан тўрт нафар полиция амалдори ва бир нафар судя ушланган. Қайд этиш керак, мамлакат президенти 7 июл куни ўз резиденциясида қуролланган гуруҳ томонидан ўлдирилган эди.

ТУРКИЯда 14 январда бошланган оммавий эмлашдан буён COVID-19 га қарши 67,5 млн доза вакцина қўлланилди. Айни пайтгача мамлакатда қарийб 39,75 млн одам биринчи доза билан, 23,5 млн дан ортиқ киши эса вакциналарнинг тўлиқ дозасини олган.

ХИТОЙ ва “Толибон” ҳаракати раҳбарияти ўртасида Афғонистонда тинчликни қарор топтириш борасида музокара бўлиб ўтди. Тянцзин шаҳрида ХХР Ташқи ишлар вазири Ван И ҳаракат делегациясини қабул қилди. Хитой дипломатияси раҳбари мулоқотда Пекин Афғонистон мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишини ҳамда мамлакатнинг ички ишларига аралашмаслигини маълум қилган. Ўз навбатида “Толибон” делегацияси Хитой билан савдо-иқтисодий ва кўплаб йўналишларда ҳамкорлик ўрнатилишига умид қилаётганини билдирган.

ҚИРҒИЗИСТОН АҚШнинг USAID ташкилоти томонидан беғараз ёрдам сифатида тақдим этилган қиймати 1 миллион доллардан ортиқ тиббиёт ускуналарини қабул қилиб олди. COVID-19 га қарши курашга мўлжалланган асбоб-ускуналар Бишкек шаҳри, Суй ва Ўш вилоятларидаги бешта касалхона ва тиббиёт марказларига ўрнатилади. Қайд этиш керак, Қирғизистонда коронавирус пандемияси бошланганидан буён USAID Бишкекка 4 миллион доллардан ортиқ миқдорда ёрдам кўрсатди.

ТОЖИКИСТОНда жорий йилнинг 1 июн ҳолатига кўра иш ҳақидан қарздорлик миқдори 57 миллион 713 минг сомонини ташкил этган. Жами бўлиб 75 та корхона-ташкилот 14 080 нафар ишчи-ходимдан қарздор бўлиб турибди. Йирик қарздорлар рўйхатидан «Таджик Эйр» ҳаво йўллари компанияси (5,5 миллион сомони”, «Роғун ГЭС қурилиши» АЖ (3,2 миллион  сомони), «Таджикнакбсоз» АЖ (15,8 млн. сомони) каби йирик корхоналар бор.

ҚОЗОҒИСТОНда коронавирусга чалиниш ҳолати бўйича янги ўсиш қайд этилди: бир кун давомида мамлакат бўйича 7479 кишида коронавирус аниқланган. Шу давр давомида касаллик 97 беморни ҳаётдан олиб кетган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img